Азиз Марҳаматликлар ва туманимиз меҳмонлари эртага 4-сентябрь куни "Обиджон Ботиров" жоме масжидимизга жума намози ва мавлиди шарифни биргаликда ўқишлик учун Андижон вилояти бош имом хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ташрифи кутилмоқда, Шу билан бирга устозимизнинг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
Жума намози аввалида севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ САВ туғилган ой муносабати билан мавлиди шариф ўқилади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай шукуҳли суҳбатга таклиф этамиз.
Бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин.
МАСЖИДИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРИБ МАВЛИДИ ШАРИФДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!
Мавлиди шариф 12:00 да бошланади.
Масжид_манзили: Мархамат тумани, Узумзор МФЙ, Малҳам кўчаси 1-уй
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
https://t.me/Obidjon_Botirovmasidi
📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar
