🇺🇿 “Келажак Нури” хусусий мактаби ва Андижон давлат чет тиллар институти ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Марҳамат туманидаги “Келажак Нури” мактаби ва институт ўртасида замонавий педагогик тажрибани амалиётга татбиқ этиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида дуал таълим тизими бўйича келишув имзоланди.
Мазкур келишув доирасида институт талабалари “Келажак Нури” мактабида педагогик амалиёт ўтаб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитади. Бу ҳамкорлик ёш педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ва малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тадбирда Андижон давлат педагогика институти ва “Келажак Нури” мактаби раҳбарияти иштирок этди. Томонлар таълим сифатини ошириш ва кадр тайёрлаш самарадорлигини яхшилаш бўйича изчил ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Мазкур меморандум келажак авлод учун сифатли таълим муҳитини яратишга қаратилган муҳим қадамдир.
“Келажак Нури” хусусий мактаби — сифатли таълим ва ёрқин келажак сари!
Murojaat uchun:
508821581
552010100
916066575
📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar
September 4, 2026 1.1K 7