Тезкор ⚡️⚡️Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар… — MARHAMAT_BUGUN — TG.ME

#Тезкор

⚡️⚡️Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.

Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга «пассив даромад» келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йил 300 миллиард сўм ажратилган
.

Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди.

Бир ҳафтада ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

– Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади,
– деди давлатимиз раҳбари.

Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади

📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar
September 3, 2026 1.6K 11