Абу Усмон Саид ибн Исмоил айтади: Ҳақиқий иҳлос – ҳамиша Холиққа кўз… — 📚 ILM ZIYO 📚 — TG.ME

Абу Усмон Саид ибн Исмоил айтади:

Ҳақиқий иҳлос – ҳамиша Холиққа кўз тикиб, бандаларнинг назарларини унутмоқдир! Ихлос – бу Аллоҳнинг ғазабидан кўрқиб бутун қалбинг, амалинг, илминг ва феълинг билан Унинг ризосини талаб қилмоғингдир. Қалбингда риёга жой қолмаслиги учун Аллоҳнинг ҳамиша сени кузатиб турганини ич-ичингдан ҳис этиб, гўё Роббингни кўриб тургандек ибодат этмоғингдир. Агар мазкур мақомга мушарраф бўлсанг, ўзингта маҳлиё бўлиб, нафсингга ортиқча баҳо бериб юбормаслигинг учун Аллоҳнинг сенга қилган фазлу марҳаматини ёд этмоғинг лозим. Шу билан бир қаторда бесабрлик иллатидан бутунлай халос булмоғинг учун ҳамиша мулойимлик – рафиқликни маҳкам тутгин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мулойимлик қайси бир нарсада бўлмасин, унга чирой бағишлайди. Мулойимлик қайси нарсадан суғуриб олинса, унга нуқсон етади».
@KitobxonUz
September 16, 2026 141 2