📚 ILM ZIYO 📚: post #19614 — TG.ME

​​​​​​ҲАШР СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА ФОЙДАЛАРИ

💧 Ҳадис-и шарифларда шундай дейилган:

“Ким эрталаб уч марта “Аъузу биллаҳи-с-самиъи-л-алими минаш-шайтони-р-ражийм” деб айтгандан кейин Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ таоло унга етмиш минг фариштани вазифалантиради. Улар кечгача у кишига дуо ва истиғфор қиладилар. Агар ўша куни вафот этса, шаҳид бўлиб ўлади. Бу оятларни кечқурун ўқиган киши ҳам шу нарсаларга эришади.”

💧 “Ҳашр сурасининг охирини ўқиган кишининг ўтган ва келажак гуноҳларини (фарз ва қул қарзидан ташқари) Аллоҳ таоло мағфират қилади.”

💧 Олимларимиз шундай дейдилар:

“Ҳар эрталаб ва кечқурун Ҳашр сурасининг охирини ўқиганлар охират шаҳиди бўладилар.”

💧 Охирги уч оятдан олдин ўқилган оятларда жаннатликлар ва дўзахликларнинг бир бўлмаслиги ва Қуръон-и каримнинг улуғворлигини баён қилиш, инсонни тафаккур қилишга тарғиб қилиш каби фойдалар бор.

💧 Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишига ётганида Ҳашр сурасини ўқишни васият қилган ва: “Агар ўлсанг, шаҳид бўлиб ўласан” ёки “жаннат аҳлидан бўласан” деган. (1)

💧 “Кашфул-асрор” номли китобда шундай дейилган: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деган: “Ким Ҳашр сурасини ўқиса, жаннат, дўзах, Арш, Курси, Ҳижоб, осмонлар ва ерлар, ҳашоратлар, қушлар, шамол, дарахт, ҳайвон, тоғ, қуёш, ой ва фаришталарнинг ҳаммаси унинг учун дуо ва истиғфор қилади. Ўша куни ёки кечаси вафот этса, шаҳид бўлиб ўлади.”

💧 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деган: “Ким Ҳашр сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло ўтган ва келажак барча гуноҳларини мағфират қилади.” (2)

💧 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ётганида Мусаббиҳот (Исро, Ҳадид, Ҳашр, Сафф, Жумъа, Тағобун ва Аъло) сураларини ўқиган. (3)

💧 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деган: “Ким эрталаб уч марта Аъузу биллаҳи-с-самиъи-л-алими минаш-шайтони-р-ражийм дейди. Кейин Басмала билан бирга Ҳашр сурасининг 21-24-оятларини ўқиса ва ўша кеча ёки кундуз ўлса, албатта жаннатни ўзига вожиб қилиб қўйган бўлади.” (4)

💧 Бир ҳадис-и шарифда шундай дейилган: “Ким Ҳашр сурасининг охирини ўқиб, ўша куни ёки кечаси ўлса, қилган барча гуноҳлари ўчирилади.” (5)

💧 Бошқа бир ҳадис-и шарифда шундай дейилган: “Ким эрталаб бўлганда Ҳашр сурасининг охиридан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло ўша кишига кечгача дуо ва истиғфор қилиш учун 70.000 фариштани вазифалантиради. Ўша куни ўлса, шаҳид бўлиб ўлади. Кечқурун бўлганда буларни ўқиганга ҳам шу даража бор.” (6)

💧 Яна бир ҳадис-и шарифда шундай дейилган: “Ким эртага етиб, Ҳашр сурасининг охиридан уч оят ўқиса, кейин ўша куни ўлса, у шаҳидлар муҳри билан муҳрланади! (Ким) уни кечга етиб ўқиса ва ўша кечаси ўлса, (яна) шаҳидлар муҳри билан муҳрланади.” (7)

Манбалар:
📚1. Мүнзири, тарғиб ва тарҳиб, 1/416
2. Қозӣ Бейзовӣ, бейзовӣ тафсир (анворут-танзил ва асрарут-таоил), 2/484
3. Абу Довуд, адаб, 17; Тирмизӣ, фазоилул қуръон, 21
4. Суютий, жомиус-сағир, 6/201, №8943; Бейҳақӣ, шуъабул иймон, 2/492
5. Суютий, дуррул-мансур, 8/122
6. Тирмизӣ, фазоилул қуръон, 22; Аҳмад бин Ҳамбал, муснад, 5/26
7. Дорамий, фазоилул қуръон, 22, №3426

꧁✿🌺🌸🌸🌺

@KitobxonUz
❤1
August 26, 2026 105 5