Пайғамбар Юсуф алайҳиссалом зиндонга тушганларида у киши билан бирга яна икки йигит ҳам бор эди. Юсуф алайҳиссалом уларнинг орасидаги энг покизаси эдилар. Шунга қарамасдан зиндондан иккисидан кейин кечикиб чиқдилар.
Фазилатли бўлишларига қарамасдан зиндонда бир неча йил қолиб кетдилар. Йигитларнинг бири хизматчи бўлиш учун зиндондан чиқди. Иккинчиси осилиш учун у ердан чиқди.
Юсуф алайҳиссалом зиндондан чиқишни узоқ вақт кутдилар. Оқибатда зиндондан чиқиб Мисрнинг вазири бўлдилар.

