Мухторжон домла Абдуллаев
(1928-2002)
Мухторжон Абдуллаев (Мухторжон домла) 1928 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Болалигида унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтган. Мухторжон домла 1936-1946 йилларда Бухоро шаҳридаги 6-ўрта мактабда ўқиган. Сўнгра Мир Араб мадрасасига ўқишга киради (1951 й.). Бундан аввалроқ, 1946-1947 йилларда, ҳали 18-19 яшар ўспирин бўлган Мухторжон Абдуллаев Мир Араб мадрасаси мудири Ҳожи Акбархон Муҳиддиновнинг хизматида бўлган. Бир куни у: «Ҳой йигитча, орзуларингдан гапир, келажакда ким бўлмоқчисан?» - деб сўраб қолади. Шунда Мухторжон домла: «Мен ҳам ана шу мадрасада таълим олишни истайман», - деб орзусини баён этади. Ҳожи Акбархон Муҳиддинов унинг ўқишга киришига Тошкентдан рухсат олиб беради. Кейинчалик ушбу мадрасада мударрис, мудир бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий даражасига етган Мухторжон домла доим: «Нимагаки эришган бўлсам, Ҳожи Акбархон домланинг ёрдами ва дуолари баракатидандир», - деб хотирлар эди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 341-сонли хулосаси


