Мўминларга_эслатма Оддий бир ёғоч Расулуллоҳга муштоқ Набий… — Islom.uz — TG.ME

#Мўминларга_эслатма

Оддий бир ёғоч Расулуллоҳга муштоқ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахтидан қолган тўнкада ўтириб хутба қилар эдилар. У кишига минбар ясаб берилганидан сўнг ўшанинг устида хитоб қиладиган бўлдилар. Ана шунда тўнкадан инграган товуш чиқди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, уни юпатдилар — муборак қўллари билан силадилар. Шундан сўнг унинг ингроғи тўхтади!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шу ҳадисни ривоят қилса йиғлар ва кишиларга шундай дер эди: «Эй Аллоҳнинг бандалари, оддий бир ёғоч Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муштоқ бўлиб инграяпти, аслида сизлар ҳақлироқсиз!».

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
😢87👍38🔥8🕊4
September 2, 2026 12.5K 48