Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтдилар: "Росулуллоҳ ﷺ ҳузурларида эдик, бир жаноза кўринди. Росулуллоҳ ﷺ (жанозани кўриб): «Ўзи роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи», дедилар. Саҳобалар: "Ё Росулуллоҳ ﷺ, ким роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи?", деб сўрашди.
Росулуллоҳ ﷺ жавоб бериб дедилар:
«Мўмин банда (вафот этганда) дунё ташвишидан, зиён-заҳматидан роҳат топиб Аллоҳнинг раҳматига равона бўлади.
Фосиқ-фожир (кофир ёки гуноҳ-маъсиятлардан тийилмайдиган ёки ерда бузғунчилик қиладиган) банда (вафот этса) унинг (ёмонликларидан) бандалар, шаҳарлар, ўсимлик ва ҳайвонлар роҳат топади».
صحيح البخاري: 6512. صحيح المسلم: 2245. سنن النسائي:1931.
t.me/ilm_medya