Формали кийим-бошлардан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб… — Otaxon | Idaho🍁 — TG.ME

Forwarded fromGEGENERALISSIMUS
⚡️Формали кийим-бошлардан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади!

Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида давлат тузилмалари ходимларининг формали кийим-бошидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ҳарбий ва идоравий формали кийим-бошларга одамларни адаштириб юбориш даражада ўхшаш кийим-бошларни кийиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш қатъиян тақиқланяпти.

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра, формали кийим-бошнинг ўзи мусодара қилинади ҳамда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 миллион сўмдан 4,1 миллион сўмгача) жарима солинади.

@u_generalissimus
❤1
July 27, 2026 514