ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
4 - қисм
Она деразага бўйлаб ташқарига қаради .
Қизи кўринмагач яна ёстиқни қўлига олди .
Диққатини жамлаб пайпаслаб кўрди . Нимадир кичгина ёнғоқдек тугунчага ўхшайди .
Шошиб ёстиқни бир четдаги чокини тиши билан узиб ситиб очди .
Қўлини тиқиб кичгина қора латтага тугулган тугунчани олди .
Тугунини ечиб ичини очиб қарадию қотиб қолди .
,, Нима бу ,, .
Ёғоч тароқнинг уч тўртта тиши , чигал соч , қора ип яна алланима чиқит нарсалар .
Онанинг ҳуши бошидан учди .
Наҳотки қудаси шунақа иш қилса , наҳотки қизи шундай чиркин ишлар оқибатида шу ерда бўлса .
Юраги симиллаб кетди , онанинг .
Демак совчи бўлиб борган куни уйидаги кўрпачани тагида қолган доғ дуғли рўмолчаси ҳам тасодиф қолмаган .
Кейинги боришида олиб борган яримта қовунни ҳам ,
--- Ўроғингиз бериб юбордилар ,- деб чолига қовунни тилимлатиб , мажбур едиргани ҳам бежизга эмасми ...
Ўзи ким бировникига яримта қовун кўтариб боради . Шунчалик ҳам содда бўладими одам .
Хеч нарсани ёмон тарафини ўйламаган эдида .
Алҳол гулдек қизи фитна қурбони бўлдими ...
Ўзи биттагина қизи бор эдику . Отаси нега бунча шошди ахир .
,, Йўқ , йўқ , қизи яхши яшаб кетар , бахтли бўлади ИнШаАллоҳ ,,- ўзини ўйларидан ўзи қўрқиб кетган онаизор бошини қаттиқ силтаб нохуш хаёлларни бошидан қувишга уринди .
Дераза олдидан қизи ўтганини кўриб тугунчани шошиб енгига яширди .
Қизи киргунича ёстиқни такрор пайпаслаб кўриб кейин нарироққа қўйдида ўрнидан турди .
---- Майли қизим ман борай , қара ёстиғингни чоки сўтилибди тикиб қўй ,- деди сир бой бермай .
---- Хоп онажон , яна келинг .
---- Келаман қизим келаман .
Она дарвозадан чиқиб икки қадам қўйдию , рўмолини учини оғзига босиб изиллаб йиғлаб юборди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
https://t.me/shahzodangizdan
Forwarded fromШАҲЗОДАнгиз ёзди…
Telegram
ШАҲЗОДАнгиз ёзди…
Фидоий ўзбек аёлининг кечинмалари

31
7
2September 7, 2026 1.5K 1