ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .✍
3 - қисм
Дастурхондан бош кўтармай овқатланаётганлар тарақлаган дарвозага қараб ҳам қўйишмади .
Сабрия нима қилишини билмас , қаттиқ қўрққанидан ич ичидан титраб кетаётган эди .
Қайнонаси ,
---- Боринг келин эризга қаранг , - деди жахл билан .
Қайнотаси ,
---- Уйланиб ҳам ақл кирмади бу ахмоққа , - деди қовоқ уйиб .
Сабрия шошиб ўрнидан туриб эрининг олдига келди .
---- Яхшимисиз , - деди гандираклаб турган эрининг қўлидан тутишга ийманиб .
---- Санга нима , яхшиманми йўқми ,- эрининг бўкириб гапирганидан чўчиб тушган Сабрия энди бурилиб уйга қараб юрмоқчи эди , эри гурсиллаб йиқилиб тушди .
Сабрия йиғлаб , йиғлаб ғўлдираб ётган эрини амаллаб уйга олиб кирди .
Тупроқ , чанг уст боши билан яп янги тўшакларда айиқдай ағанаб ётган эрига қараб Сабриянинг баттар хўрлиги келди .
Эзилиб , ўксиб анча пайт йиғлаб ўтирди .
Ташқаридан ниманидир тарақлаган овози эшитилдию Сабрия ўрнидан туриб чиқишга мажбур бўлди .
Қайнотаси биттагина сигирини олдига емиш солаётган экан .
Шундагина Сабрия қорни очиққанини , ҳали тушлик қилмаганини эслади .
Боягина дастурхон ёзилган уйга кириб ҳайратдан қотиб қолди .
Ўртасида овқатдан бўшаган лаган , қийшайган пиёлалар , қотган нон солинган пакетлар сочилиб ётган дастурхонни пашша талаб ётарди .
Табиатан таъби нозик , тозаликни севадиган Сабриянинг кўнгли ағдарилди .
Шошиб дастурхонни йиғиб олди . Идишларини ювиб қўйди . Боя эрига деб олиб қўйган овқати хам жойида йўқ , оила аъзолари уни ҳам олиб қўйишган эди .
Сабрия бир чойнак чой дамлаб бир икки бўлак қотган нон олиб ўзининг уйига кирди .
Бир озгина нонни чойга ботириб егандай бўлдию ўйланиб қолди .
,, Тўйдан озми кўпми озиқ овқатлар қолган бўлиши керакку . Қаёққа кетди шунча нарса . Ёки қолмадимикин ,,
Сабрия билмасдики ўзи етар етмас қилинган тўйдан қолган майда чуйдаларни хам икки катта овсини йиғиштириб кетганини .
Ташқаридан кимдир чақирди .
Сабрия келинлик рўмолини бошига ташлаб чиқди .
Онаси экан . Кўзлари чақнаб кетди .
Уялибгина таъзим қилди .
Қайнонасига ҳайрон қаради . Бу аёлни гапиролмайди деса , боя гапини эшитди .
Ҳозир эса салом йўқ , алик йўқ келиб қудаси билан кўришиб индамай бурилиб кетди .
Сабрияни ойиси аёл қудаси қанақа аёл эканини билар экан чоғи ортиқча аҳамият бермади . Қизини яна қучоқлаб мехр билан ўпиб қўйди .
Сабрия ҳам онасининг бағрида эркаланиб турар экан онасини қайси уйга киритишини ўйларди .
Ўзини уйида эри ётибди , боя овқатланган уйга қайнонаси индамай кириб кетди .
Катта уйга қайниси ётибди .
Сабрия ноилож ўзини уйига олиб кирди онасини .
Салқинлатиш учун эшик деразаси ёпилиб , пардалари туширилган хонани куёвнинг хурраги тутган , Сабрия атир сепиб қўйган бўлсада спиртли ичимликнинг ўткир ҳиди анқиб турибди .
Бир четгинага ўтирган онаси сиқилганини сездирмаслик учун жилмайиб қизидан ҳол аҳвол сўради .
--- Қизим санга қовурдоқ олиб келганман , уйдагиларинг билан бирга егин .
Ўзинг яхшимисан , қийналмаяпсанми , қизим .
Онасининг меҳрли сўзларидан ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди Сабрия .
Қўлини оғзи билан ёпиб онасининг елкасига бош қўяр экан ,
---Мани қанақа оилага бердингизлар , ойи . Отам ўртоғининг оиласини ахволини , ўғлининг қанақалигини билмас эдими ,- деди секингина .
--- Ҳаммаси яхши бўлади қизим , сан сиқилма . Ўзингни эҳтиёт қил .
Кўникишга ҳаракат қил , - она ич ичидан тутдек тўкилсада қизига таскин беришга уринди .
Ахир шахзодаларга арзийдиган маликадек қизини қишлоқнинг энг камбағал , ношуд оиласига кўра била туриб келинликка бериб қўйган эдида .
Дастурхон ёзмоқ учун ўрнидан турган қизини тўхтатиб ,
--- Идишни бўшатиб берақол , ман қайтаман ,- деди .
Қизи чиқиб кетиши билан уй ичига разм солди . Эски қора сувоғи билан турган , пастак тепа тўсинлари қорайган уйни келинлик сарпо суруқлари ҳам очолмаган , рутубатли хона эди .
Хаёл билан ўзи суяниб турган ёстиқни қўлига олди .
Қизи кечалари қийиқ матоларини бир бирига улаб , гул қилиб тиккан қуроқ ёстиқлари .
Ёстиқ гулларини меҳр билан сийпалар экан , қўли қаттиқ бўлиб турган тугунчага тегиб кетди . ,, Нима бу ,, ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
24
9September 6, 2026 1.2K 1 2