ИШҚНИНГ ҲАҚДОРИ АЛЛОҲ Севги, қадим, кўҳнасан, "отам замон"дан қолган… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

ИШҚНИНГ ҲАҚДОРИ АЛЛОҲ

Севги, қадим, кўҳнасан, "отам замон"дан қолган,
Одам Ато-ю Момо Ҳаво онамдан қолган.
Сендан қочолганлар йўқ, йўқ сендан қутулганлар ,
Ўтгувчисан совуриб, яхши-ёмондан қолган.

Эҳ, нозинг-ла дол қилдинг не-не қадди ғозларни,
Ақли расо дониш-у ҳатто ақли озларни.
Навоийми, Жомийми, Машраби девонами,
Қаршингда тик туролмай, йиғлатди қоғозларни.

Кимлар мағлуб бўлди жим, кимлар асради ичда,
Қимматинг ўлчанмайди на тароз, на қаричда.
Киравердинг бесўроқ, қоқдинг ҳар бир эшикни,
Енгилмас саркардалар чополмади қиличда.

"Топмадилар" бир-бирин севишиб топганлар ҳам,
Муҳаббатнинг азоб-у шаробин тотганлар ҳам.
Зеро, ҳақиқий ишқнинг ҳақдори як Худодир,
Кеч англаб надоматда, қабрда ётганлар ҳам!
2.09.2022
Барно Қарноқли

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰2👍1
September 6, 2026 1.5K 10