Хожа Абдулқодир Ғиждувоний. ВАСИЯТНОМА. -- Эй Ўғилгинам! Сенга… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

Хожа Абдулқодир Ғиждувоний.

ВАСИЯТНОМА.

-- Эй Ўғилгинам! Сенга тақвони амр этгайман, уни ўзингга шиор айлагайсан!

-- Қатъий вазифанг бўлсинки, Қуръон тиловатини асло тарк қилмагайсан! Ошкор ҳолда ҳам, пинҳон ҳолда ҳам Қуръонни давомли тиловат қилгин. Қуръонни ибрат ва тафаккур ила, кўзда ёш билан ўқи! Ҳар ҳолинг Қуръонга мос, мувофиқ бўлсин. Зеро, Ҳақ таолонинг халқ орасида ҳужжати фақат Қуръондир.

-- Аҳли илмларга яқин бўл. Жоҳиллардан узоқлаш!

-- Дунёда қаноаткор бўл ва ҳалолдан еб-ич. Зеро, барча яхшиликларнинг калити шунга боглиқ. Ҳаромдан қаттиқ сақлан!

-- Халолдан кийин. Шунда ибодатларнинг лаззатини ҳис қиласан.

-- Аллоҳ таолодан ҳар доим қўрқ! Шуни билгинки, бир куни Унинг ҳузурида барча қилмишларинг учун ҳисоб берасан!

-- Бировларнинг мақташига мағрур бўлма ва ёмонлашига маҳзун бўлма. Халқнинг сени мақташию ёмонлаши наздингда бир хил бўлсин. Халқ билан хушмуомала бўл!

-- Одобли бўлгин! Каттаю кичикка бир ҳил марҳаматли, эҳтиромли бўл.
Қаҳқаҳа отиб кулма. Сабабсиз кулгу динни ўлдирур.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
September 2, 2026 802 2 9