АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқдаги яқинларим , меҳридарё меҳрибонларим .
Мана яна бир янги кунни бошлаб олдик ....
Бугун юртимизда мустақиллик байрами шукуҳи билан бирга , мактабларда ва ўқув юртларида биринчи қўнғироқ завқи кезиб юрибди .
Айниқса ҳозир ҳамма хонадонда бесаранжомлик .
Мактаб ёшидаги болажонларнинг кичгиналари кечаси билан янги кийимларини ўн бор олиб , ўн марта ёйиб кўриб , кўзига уйқу келмай , ширин ўй хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолган .
Мана энди уч ойлик ўрганиб қолиш сабаб уйқудан кўз очгиси келмай онасини , опасини жавратиб ухлаб ётибдику....😊
Каттароқ болалар хам аранг туриб юз қўлини чала қилиб бўлсаям ювиб қовоқ билан дастурхонга ўтиради. Катта эхтимол билан ҳеч нарса егиси келмайди ...
Кийимларидан бахона топиб минғирлайди , битта пайпоғининг ранги ҳам уни асабийлаштиради .
Аслида эса сабаб таътилдаги хотиржамлик , ҳаловати бузилганига кўниколмаяпти .
Бир икки кун борсин мактабига , кейин ўз ўзидан ўрганиб қолади .
Ота оналар ҳам бир сирасига шошиб қолишади .
Ҳамма нарсаси тайёр деган жойидаям камчиликлари чиқиб қолади болаларни .
Мактаби узоқроқ , бориб келиши учун такси хизматини ёллаш керак .
Ўқув юртларига контракт пулларини тўлаш керак ....
Қишлоқ мактабларидани болажонлар эса сумкасини орқасига осиб , йўл четидан бир бирини қувалаб , бир бирига янги кийимларини мақтаб , қизчалари сипо билан чимирилиб мактабига кетишади ...
Хуллас яна ширин ташвишлар бошланди .
Автобусларда ҳам куёвлардек ясанган набирасини сумкасини кўтариб , ўзини қўлидан тутиб , бўйига жилмайиб термулиб кетаётган бобожонлар ,
Қўнғироқ сочларига оппоқ бантиклар қадалган , оппоқ кофталари бир биридан чиройли , қора , синий юпкачасини тиззасидан пастга тортиб тортиб қўяётган попукдек қиз набирасини кўз қошларига маҳлиё бувижонлари шукроналик табассуми билан уларни мактабига олиб кетишяпти .
Биз ҳам мактаб бозорини якунлаб Тошкент ахолиси ва меҳмонларининг болаларини кийинтириб дуоларини олдик .
Ва бугун бемалол , хотиржам автобусда ишга кетаяпман .
Хуллас бугун ҳам юртимизда байрам.
Барчага хушкайфият ҳамроҳингиз бўлсин дея ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
14
4
2September 2, 2026 1.3K 6