Ибрат Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

#Ибрат

Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, деди.
Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила: “Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику?! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман”, деди.
Ота индамай бошини паст қилганча растадан узоқлашди.
Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
“Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма!” деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга аралашма, дегандай жеркиб ташлади.
“Қариганда уйда ўтирсинлар, кун совуқ, Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар”, деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди...
Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этд
и ....

ХазонРезги
😢12❤9
September 1, 2026 1.6K 1