Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.


"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢1
2026 ж. 26 қазан 12 мың