Ҳаёт зарбаларига дуч келган чоғингда Аллоҳдан бошқаси сени эшитмаслигини, эшитса ҳам қалбингдаги бутун оғриқларни ҳис қилмаслигини унутма!. Одамлар сени ё эшитишмайди, ёки эшитишса ҳам юрагингдаги дардни тўла ҳис қилишмайди, чунки ҳамма сен каби ожиз бир банда...
Фақат Аллоҳгина айтмасанг ҳам ҳаммасини кўриб турибди, қалбингдан ўтаётганларни билиб турибди, сенга нима кераклигини ўзингдан ҳам яхши билади, сўрамасанг ҳам барча неъматларни ато этган, энди кўз ёшларинг юзларингни ювиб, тунлари бедор бўлиб, нолаларинг кўкларга кўтарилаётган чоғда ҳаргиз сени ўз ҳолинга ташлаб қўймас!
У дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришга ҳаё қилувчи ягона Зотдир!
Қалбингиз ҳамиша Аллоҳ билан суҳбатдан хотиржам бўлсин қадрдоним...
Аллоҳнинг панохидасиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
43
12
22026 ж. 26 қазан 20,6 мың