Мен: 5+5=10 дейман.
Сен: 6+4=10 дейсан.
Сиз: 3+7=10 дейсиз.
У: 1+9=10 дейди.
Улар: 2+8=10 дейдилар.
Бу ерда ҳамманинг гапи тўғри, лекин турли йўл билан баён қилинган. Мен сенга мухолиф бўлсам, бу хатокорлигимни англатмайди ёки сен хато қилдинг, дегани эмас. Турлилик фақатгина фикр баёнидир. Ўзаро эҳтиром ва қадрлаш эса вожиб амалдир. Барибир натижа ва ечим бир бўлади.
Яқинларимиз билан орамизда бўладиган муаммоларимиз икки сабабга кўра бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани тушунмаслик.
2. Назарда тутилмаган нарсани тушуниб олиш.
Бу муаммонинг ечими эса қуйидагилар билан бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани яхшилаб тушунтиришни сўраш.
2. Яхши гумонга бориш.
Фақат ва фақат яхши гумонда бўлинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26
1October 19, 2026 10K 86