ҒАЛАТИ ҲОДИСА... Бир эркак фарзанди йўқлигидан ҳотини билан… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

...ҒАЛАТИ ҲОДИСА...

Бир эркак фарзанди
йўқлигидан ҳотини билан
ажрашибди. Анчадан кейин
бошқа бир қизга уйланиб болали чақали бўлиб баҳтли яшай бошлабди. Орадан ўн йил ўтиб ҳизмат сафари билан бошқа шаҳарга кетибди. Ишларини тугатиб автобусга чипта олиб жўнашига икки соат борлиги учун магазин айланиб юрса биринчи ҳотинини кўриб қолибди. Анча гаплашиб ҳол - аҳвол сўрабди. Ҳотини бошқа турмуш қурмаган экан. Ҳотини бир ҳужжатли иш бор деб ёрдам сўрабди. Собиқ эри соатга қараб ярим соат вақти қолганини автобус кетишини айтибди. Ҳотин бор йўғи оз вақтда ҳал бўлишини айтибди. Собиқ эр рози бўлибди. Қандайдир бино олдига келишибди. Ҳотин бир эшикни очиб шу ерда кутишини сўраб ичкарига кириб кетибди .
Эркак анча кутибди. Соатга қараб автобус кетганини, кечикканини билибди. Шунда ҳотин кирган эшикни тақиллатибди. Ҳеч ким жавоб бермагач эшикни итариб ичкарига кирибди. Ҳона каттагина бўлиб жуда ҳам ташландиқ жой экан.
У ҳонада ҳеч ким йўқлигини кўриб ажабланиб ҳонадан чиқибди. Бу бинодан чиқиб кетаркан бино ҳам жуда ҳароба эканлигини кўрибди ва бу ерга ҳеч қандай инсонни анчадан бери қадами етмаганини тушунибди. Автобус бекатига етганда биринчи хотинини уйига боришга қарор қилибди. Қайнонаси илиқ кутиб олибди. Қизи у билан ажрашгандан кейин икки йил ўтиб саратон касали билан оғриб ўлганини айтибди.
Эркак қандай автобус бекатига етиб борганини билмай қолибди. Автобусга чипта олаётиб кеч қолган автобуси баҳтсиз ходиса сабабли тоғда жарликка қулаб ундаги хамма одамлар ўлганини эшитиб ҳайрон бўлиб қолибди...!!!
Ҳотинининг руҳи эркакка куриниб уни бу баҳтсиз ҳодисадан асраб қолганини тушуниб етибди... Ҳаттоки оламдан ўтиб ҳам аёли эри ҳақида қайгурганинидан лол қолибди..
У аёлидан хабар олмай ташлаб қўйганидан, ҳаттоки оламдан ўтганини ҳам билмай қолганидан уялибди...

Умр дафтаридан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢66👍30👏1
2026 ж. 19 қазан 23,1 мың 251
ҒАЛАТИ ҲОДИСА... Бир эркак фарзанди йўқлигидан ҳотини билан… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME