Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз.

🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏5😢5
October 5, 2026 22.8K 282