Ўғил 4-5 ёшларда: ”Менинг дадам энг зўр дадалар!”. Ўғил 7-8 ёшларда… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

​​Ўғил 4-5 ёшларда:
”Менинг дадам энг зўр дадалар!”.
 
Ўғил 7-8 ёшларда: ”Катта бўлсам, дадамдақа бўламан”

Ўғил 10-11 ёшларда: ”Дадамдан хафа бўлдим”. 

Ўғил 13-14 ёшларда: ”Дадам мени ёмон кўрадилар”. 

Ўғил 18-19 ёшларда: ”Бўлди кетаман! Бунақа ота билан яшамайман!”.
 
Ўғил 22-23 ёшларда: ”Аралашаверадилар, аралашаверадилар, 
бирор нарса қилиб бўладими ўзи?”. 

Ўғил 25-26 ёшларда: ”Дадам мени ҳеч тушунмайдилар”. 

Ўғил 30-32 ёшларда: ”Дадам ҳақларидаги гумонларимдан уялдим”

Ўғил 35-36 ёшларда: ”Дадамни тушунмаган эканман”. 

Ўғил 40 ёшда: ”Дадамсиз мен ҳеч ким эмасман”. 

Ўғил 42 ёшда: ”Буни мен учун дадамдан бошқаси қилмас эди”. 

Ўғил 45 ёшда: ”Дадам тузалиб кетишлари учун жонимни ҳам берар эдим”. 

Ўғил отаси вафот этган лаҳзада: ”Дада! Менда рози бўлинг, мен яхши ўғил бўла олмадим. Сиз дунёдаги энг яхши отасиз!”.

Ота вафотидан кейин ўтган илк тонгда ўғил: ”Сизни қайтариш учун бору йўғимни берар эдим. Энг азиз кишимдан айрилдим. 
Сиз менга ҳамиша яхшиликни раво кўрар эдингиз, дадажон.....”.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
😢18👍16
October 11, 2026 4.7K 108