Fargʻona IIB | Rasmiy kanal: пост #36258 — TG.ME

Нафақадаги фуқаролар киберхавфлардан огоҳлантирилди

ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ва ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг берган топшириқлари асосида Фарғона вилоятида манзилли кибертарғибот тадбирлари ўтказилди.
Вилоят ҲПБ бошлиғи билан ҳамкорликда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ҳамда Фарғона, Тошлоқ ва Қўштепа туманларидаги нафақадаги фуқароларга киберхавфсизлик бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбирлар давомида фуқароларнинг телефонларига АПК «Қўриқчи» дастури ўрнатилиб, Telegram’да икки босқичли пароль ҳимояси созланди ҳамда қурилмалар хавфли вируслардан тозаланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш
  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
👍3❤2
September 5, 2026 1.7K 9