Мурожаатлар ечими амалда Қўқон шаҳри, Олтиариқ ва Фарғона туманларида… — Fargʻona IIB | Rasmiy kanal — TG.ME

Мурожаатлар ечими амалда

Қўқон шаҳри, Олтиариқ ва Фарғона туманларида ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий жиҳатдан қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг яшаш шароити, оилавий ҳолати ҳамда бандлиги атрофлича ўрганилди.

Жумладан, 3 нафар фуқаронинг ижара тўловларини қоплаш, 2 нафар хотин-қизни ишга жойлаштириш, 2 нафар фуқаронинг оилавий низоларини бартараф этиш, эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, хотин-қизларнинг фарзандларини бепул тўгаракларга жалб этилди.

Амалга оширилган ишлар ҳар бир мурожаатни манзилли ўрганиш, фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этиш ва белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
👍3
September 5, 2026 1.5K 4