Fargʻona IIB | Rasmiy kanal: пост #36243 — TG.ME

Олтиариқ тумани ҳокими туман ИИБда маҳалла профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди

Унда вилоят ИИБ ташкилий бошқарма бошлиғи, туман ИИБ раҳбарияти ҳамда маҳалла профилактика инспекторлари иштирок этди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Хавфсиз ва обод маҳалла» тамойили асосида хавфсиз муҳит яратиш, маҳалла «еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан намуна кўрсатган бир гуруҳ профилактика инспекторлари туман ҳокими томонидан рағбатлантирилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
👍6
September 5, 2026 1.9K 9