Оловқуш”. Ўзбекистон осмонида J-10CE: янги қирувчилар нимани… — Fikrat — TG.ME

“Оловқуш”. Ўзбекистон осмонида J-10CE: янги қирувчилар нимани ўзгартиради?

2026 йил август ойи охирида Ўзбекистон ҳарбий авиацияси тарихида муҳим янгилик юз берди. Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан намойиш этилган кадрларда мамлакат белгиларини олган Хитойнинг Chengdu J-10CE қирувчи самолётлари илк бор очиқ кўрсатилди (НАТО таснифида “Оловқуш”). Кадрларда камида олтита самолётнинг қўниши, сафда туриши ва гуруҳ бўлиб учиши акс этган. Улардан айримларида 1014, 1020 ва 1023 каби борт рақамлари кўринади.

30 август куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам самолётлар тасвирланган видеони эълон қилиб, уларни «ҳаво сарҳадларимизни қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётлар» деб атади. Вазирлик модел номини тилга олмаган бўлса-да, самолётларнинг J-10CE экани ташқи кўриниши ва конструктив белгилари орқали аниқ тасдиқланади.

J-10CE қандай самолёт?
J-10CE – Chengdu Aircraft Corporation корхонаси ишлаб чиқарадиган J-10C қирувчисининг экспорт учун мўлжалланган версияси. У кўплаб авиация манбаларида 4++ (4.5) авлодга мансуб бир ўринли, кўп вазифали қирувчи сифатида таснифланади. Самолёт ҳаводаги нишонларни тутиб қолиш, ҳаво ҳудудини назорат қилиш ва ердаги нишонларга зарба бериш вазифаларини бажара олади. Унинг замонавий имкониятлари фақат тезлиги ёки манёврчанлиги билан эмас, биринчи навбатда электроникаси билан белгиланади.

J-10C оиласи фаол электрон сканерланувчи антенна панжарасига эга AESA радар билан жиҳозланган. Бундай радар нурни механик ҳаракатсиз электрон усулда йўналтиради, бир вақтнинг ўзида бир нечта нишонни кузатиши ва радиоэлектрон “ғов”ларга нисбатан барқарорроқ ишлаши мумкин. Очиқ техник маълумотларда самолёт тезлиги тахминан 1,8 Мах, амалий баландлиги эса 18 минг метр атрофида экани кўрсатилади. Унда қурол ва қўшимча ускуналар учун 11 та ташқи осма нуқта мавжуд.

Платформа қисқа масофали PL-10E ва кўз илғамас масофадан туриб нишонга зарба беришга мўлжалланган PL-15E каби ракеталар билан таклиф этилади. Бироқ Ўзбекистонга айнан қайси турдаги қуроллар, радар режимлари ва электрон кураш воситалари етказилгани ҳозирча очиқланмаган.

Нега бу харид муҳим?
Ўзбекистон ҳарбий авиациясининг асосий қирувчи парки узоқ йиллар давомида совет даврида ишлаб чиқилган МиГ-29 ва Су-27 самолётларига таяниб келди. Улар ҳали ҳам жиддий имкониятларга эга платформалар, аммо ёши, эҳтиёт қисмлар таъминоти ва модернизация харажатлари тобора катта аҳамият касб этмоқда. J-10CEнинг пайдо бўлиши оддий парк янгиланишидан кўра кенгроқ маънога эга...

Мақолани тўлиқ ўқиш: https://fikratonline.uz/ozbekiston-osmonida-j-10ce-yangi-qiruvchilar-nimani-ozgartiradi/

@fikrat
FikratOnline
“Оловқуш”. Ўзбекистон осмонида J-10CE: янги қирувчилар нимани ўзгартиради? - FikratOnline
2026 йил август ойи охирида Ўзбекистон ҳарбий авиацияси тарихида муҳим янгилик юз берди. Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан намойиш этилган кадрларда мамлакат белгиларини олган Хитойнинг Chengdu J-10CE қирувчи самолётлари илк бор очиқ кўрсатилди…
👍14🔥5⚡1👏1
August 31, 2026 1.1K 6 1