Қурилиш соҳасида ишловчиларнинг соатлик энг кам иш ҳақи оширилади… — EFFECT.UZ | Расмий канал — TG.ME

Қурилиш соҳасида ишловчиларнинг соатлик энг кам иш ҳақи оширилади

Қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ва уни барча ҳудудларда тенглаштириш режалаштирилмоқда.

Президент фармонига мувофиқ, соҳада пудрат ва лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатда, шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларида пудрат ташкилотларининг режали фойдасини 7 фоизгача белгилаш, лойиҳалаш ишларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш ҳамда муҳандислик коммуникациялари учун аванс тўловини 20 фоиздан 5 фоизга тушириш назарда тутилмоқда.

Қарор лойиҳаси 2027 йил январь ойига қадар тайёрланиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥38
August 31, 2026 639 2