savol Қайта топширишга қаерда ёзилиш мумкин? #javob Икки йўл бор… — EdKIUT (A305) 📚 — TG.ME

#savol Қайта топширишга қаерда ёзилиш мумкин?

#javob Икки йўл бор: онлайн ва анъанавий (офлайн).

👨‍💻 ONLINE REGISTRATION FOR RETAKE
- Ушбу ҳавола орқали фақат 1–5-ҳолатдаги (қайта топширишни биринчи марта расмийлаштираётган) академик қарздорликлар қабул қилинади. Ҳаволага кириб, аризани тўғри тўлдириб юборсангиз, навбатдаги "Retake" имтиҳони ташкил этилади. Аммо ушбу имтиҳонга келмасангиз, академик қарздорлигингиз тўғридан-тўғри 6-ҳолатга ўтади. Шунинг учун аризани “шунчаки” тўлдирманг, жиддий ёндашинг.
- Агар қарздорлигингиз 6-ҳолатда бўлса (яъни қайта топшириш имтиҳонидан яна ўтолмаганлар), шахсий кабинетга кириб (http://student.kiut.uz/), “FAILS” саҳифасидан 6-ҳолат бўйича квитанцияни онлайн шаклда юклаб олинг, исталган тўлов тизими орқали тегишли тўловни амалга оширинг ва квитанцияни белгиланган тартибда [email protected] манзилига юборинг. Эътибор беринг: квитанцияда QR-код бўлиши шарт; ушбу код орқали ҳақиқийлиги текширилади.
Бунинг учун университетга келиш шарт эмас.

👣 ОФЛАЙН, яъни анъанавий усулда ёзилиш учун иш вақтида қуйидаги хоналардан бирига мурожаат қилинг:
- А-305
- MA-310
2👍9
August 14, 2026 33.7K 506