Барчангизни юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳалари қатори таълим ва илм-фанда ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Бугун Ўзбекистон ёшларининг замонавий билим олиши, дунё билан рақобатлаша оладиган мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мустақилликнинг қадр-қиммати фарзандларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар меҳнатида ҳам намоён бўлади. Бу эътироф зиммамиздаги масъулиятнинг нақадар юксак эканини яна бир бор англатади.
Университетимиз жамоаси учун ҳам Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган билимли, ташаббускор ва юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш энг муҳим вазифадир. Зеро, мамлакатнинг эртанги салоҳияти бугун ёшларга бераётган билимимиз, тарбиямиз ва яратаётган имкониятларимиз билан белгиланади.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчамизга муборак бўлсин! Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, ёшларимизнинг орзу ва мақсадлари ҳамиша улуғ бўлсин.
Ҳурмат билан,
Тошкент Кимё халқаро университети ректори
А.Аллакулиев


