🇺🇸 GREEN CARD DV-2027: МУҲИМ МАЪЛУМОТ
📅 Интернетда қуйидаги саналар тарқалмоқда:
• 29 октябрь — қоидалар ва рўйхатдан ўтиш саналари эълон қилиниши.
• 1 ноябрь — анкеталар қабули бошланиши.
• 3 декабрь — натижалар чиқиши.
⚠️ Бу саналарни ҳозирча тасдиқланган расмий маълумот деб қабул қилманг. АҚШ Давлат департаменти рўйхатдан ўтиш ва натижалар саналарини алоҳида эълон қилишини билдирган. (travel.state.gov)
📸 ФОТОГА ТАЛАБЛАР
☑ Рангли, охирги 6 ой ичида олинган.
☑ 600 × 600 пиксель, квадрат шаклда.
☑ JPEG (JPG) форматда, ҳажми 240 КБдан ошмасин.
☑ Фон оқ ёки оққа яқин, бир хил рангда.
☑ Юз камерага тўғри қараган, кўзлар очиқ, юз ифодаси табиий бўлсин.
❌ Кўзойнак, фильтр, ретуш ва юзни ўзгартириш мумкин эмас.
🧕 Диний сабаб билан рўмолда тушиш мумкин, лекин юз тўлиқ очиқ ва соясиз кўриниши керак. (travel.state.gov)
💡 Фотосалонда Green Card учун рақамли фото кераклигини айтинг ва файлни олинг.
🛂 ПАСПОРТ
Загранпаспортингизнинг амал қилиш муддатини текшириб қўйинг. Анкетада паспорт маълумотлари ёки скани талаб қилиниши бўйича янги расмий йўриқномага амал қиламиз.