Фирибгарлар сохта ва зарарли ҳаволалар орқали шахсий маълумотларингиз, банк карта маълумотларингиз ҳамда маблағларингизни қўлга киритишга уриниши мумкин.
🔒 Ҳаволани босишдан олдин унинг манбасини албатта текширинг. Номаълум шахслардан келган ёки шубҳа уйғотган ҳаволаларга ишонманг.
Шубҳали ҳавола олдингизми? Уни босишга шошилманг — ҳаволани @ZIRH_BOT га юборинг. Бот ҳаволани хавфсизликка текшириб, зарарли ёки хавфли эканини аниқлашга ёрдам беради.
