Янги ўқув йили — янги мақсадлар, янги марралар! Чуст туман 74-сонли… — 74-maktab | Chust — TG.ME

Янги ўқув йили — янги мақсадлар, янги марралар!
Чуст туман 74-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2026/2027-ўқув йили олдидан педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Янги ўқув йили остонасида ҳар бир таълим муассасасида катта тайёргарлик ва изланишлар давом этмоқда. Ана шундай масъулиятли жараёнлар доирасида Чуст туман 74-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2026/2027-ўқув йили олдидан навбатдаги педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда мактаб раҳбарияти, педагогик жамоа аъзолари ҳамда масъул ходимлар иштирок этиб, янги ўқув йилини юқори савияда ташкил этиш, таълим сифатини янада ошириш ва ўқувчилар учун муносиб таълим-тарбия муҳитини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда янги ўқув йилига тайёргарликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Хусусан, ўқув хоналарининг тайёрлиги, дарс жараёнларини самарали ташкил этиш, педагогларнинг дарс тақсимоти, синф раҳбарлари фаолияти, ўқувчилар давоматини назорат қилиш, таълим сифати ва натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
👍15👏1
August 29, 2026 248 5