Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларида янги таянч – жамиятлар… — Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP — TG.ME

✅ Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларида янги таянч – жамиятлар ўртасидаги алоқалар
 
🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жамшед Жўраев Озарбойжон давлат ахборот агентлигига берган шарҳида икки мамлакат жамиятлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ва доимий алоқалар сифат жиҳатидан янги босқич кузатилаётганини таъкидлади. Ҳамкорлик энди расмий дипломатия доирасидан чиқиб, ННТлар, ҳудудлар, университетлар, экспертлар ва медиа ҳамжамиятларини ҳам қамраб олмоқда.
 
🟢 Бу жараённинг энг муҳим мисолларидан бири – 2026 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ННТлари учун илк бор эълон қилинган қўшма грант танлови. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, лойиҳалар икки мамлакат фуқаролик жамияти институтлари иштирокида ҳамкорликда амалга оширилиши шарт. Яъни механизм оддий мулоқотни эмас, балки биргаликда ишлаш ва умумий натижа яратишни рағбатлантиради.
 
🟢 Ҳудудлараро муносабатлар ҳам тобора институционал тус олмоқда. 2025 йил ўрталарига келиб Тошкент-Боку, Самарқанд-Ганжа, Бухоро-Ланкаран, Хива-Шуша, Қўқон-Шеки каби қатор шаҳар ва ҳудудлар ўртасида шериклик алоқалари йўлга қўйилган. Бу эса халқаро ҳамкорликни пойтахтлар даражасидан маҳаллий бизнес, университетлар ва жамоат ташкилотлари даражасига олиб чиқмоқда.
 
🟢 Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам алоҳида стратегик аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон ректорларининг биринчи форуми доирасида 60 дан ортиқ келишув имзоланган бўлиб, улар қўшма таълим дастурлари, академик мобиллик ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришни назарда тутади.
 
🟢 Шу билан бирга, медиа, экспертлик ва ахборот алмашинуви икки жамият ўртасидаги ишонч муҳитини мустаҳкамловчи муҳим омилга айланмоқда.
 
🟢 Ж.Жўраев фикрича, ҳамкорликнинг кейинги босқичида асосий вазифа тантанали тадбирлар сонини кўпайтириш эмас, балки ННТлар, шаҳарлар, университетлар, экспертлар ва ОАВни бирлаштирувчи доимий жамоатчилик алоқалари инфратузилмасини шакллантиришдан иборат.
 
🟢 Зеро, давлатлар сиёсий йўналишни белгилаб бериши мумкин, аммо муносабатларнинг ҳақиқий барқарорлиги уларга қанчалик кўп фуқаролар, мутахассислар ва ташкилотлар бевосита жалб этилгани билан белгиланади.
 
👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🚀 Kanalga ulanish @cadpuz

🌐 website | 🎬YouTube
👍17🔥4❤2
August 23, 2026 220 5