Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!
Истиқлол йилларида мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бугунги кунда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» эзгу ғояси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимизнинг барқарор ривожланиши ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Эришилаётган ҳар бир ютуқ ва муваффақиятда Сизларнинг ҳалол меҳнатингиз, муносиб ҳиссангиз мужассамдир.
Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий тотувлик, хонадонингизга файзу барака, меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз турмуши янада фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази жамоаси номидан Азамат Пардаев
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Кanalga ulanish – @cadpuz
14
7
3
2August 30, 2026 170