Сўнгги вақтларда амалда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида иқтисодий, транспорт ва сиёсий боғлиқликни кучайтириш учун янги майдон шаклланмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар ҳам бу жараён учун муҳим таянч бўлиб хизмат қилмоқда. Сўнгги йилларда икки давлат ҳамкорлиги иттифоқчилик даражасига кўтарилиб, саноат кооперацияси, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, таълим ва бошқа йўналишларда амалий лойиҳалар кенгаймоқда.
Айниқса, Озарбайжоннинг C5 доирасига яқинлашуви:
— Марказий Осиёни Каспий денгизи орқали Европа бозорлари билан боғловчи транспорт йўлакларининг аҳамиятини оширади;
— минтақалараро савдо ва саноат кооперацияси учун янги имкониятлар яратади;
— энергетика ва логистика лойиҳаларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади;
— Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Шу нуқтаи назардан, мазкур жараённи фақат C5 формати кенгайиши сифатида эмас, балки Марказий Осиё–Жанубий Кавказ ўртасида янги геоиқтисодий макон шаклланишининг белгиси сифатида баҳолаш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️



