Тадбиркорга ишонч – тараққиётга йўл 🟢Тараққиётнинг энг ишончли… — Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP — TG.ME

✅ Тадбиркорга ишонч – тараққиётга йўл

🟢Тараққиётнинг энг ишончли пойдевори — ташаббусга йўл, меҳнатга рағбат ва хусусий мулкка ишончдир. 2026 йил 18 август куни Хива шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказган навбатдаги очиқ мулоқоти ана шу тамойилни янги иқтисодий вазифалар билан мустаҳкамлади. Унда эълон қилинган ташаббуслар тадбиркорларни ғоядан барқарор корхонага, ички бозордан миллий бренд ва экспортгача етаклайдиган яхлит тизимга айланмоқда.

🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Даврон Кесимовнинг "Тадбиркорга ишонч – тараққиётга йўл" номли янги мақоласида мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли ислоҳотлар таҳлил қилинган.

"Тадбиркорга очилган йўл — янги корхонага, янги корхона — иш ўрнига, иш ўрни эса оила фаровонлигига олиб боради. Хивадаги очиқ мулоқотнинг энг катта мазмуни ҳам шунда: давлат ишонч ва имконият эшигини очмоқда, энди уни ҳудудларда аниқ маҳсулот, миллий бренд ва янги экспорт натижасига айлантириш барчамизнинг умумий вазифамиздир", — дейди муаллиф.

👉 Мақолани батафсил ўқиш

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🚀 Kanalga ulanish @cadpuz

🌐 website | 🎬YouTube
👍21👏3⚡2🔥1
August 19, 2026 343 2