Қашқадарё–2030": ҳудуд тараққиётининг устувор йўналишлари 🟢… — Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP — TG.ME

✅ "Қашқадарё–2030": ҳудуд тараққиётининг устувор йўналишлари

🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Даврон Кесимовнинг "Қашқадарё–2030": салоҳиятдан фаровонлик сари" номли мақоласи эълон қилинди.

🟢 Мақолада Қашқадарё вилоятини 2030 йилга қадар ривожлантиришнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, таълим ва тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, қайта тикланувчи энергия ва туризм салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилган.

🟢 Шунингдек, иқтисодий ўсиш натижаларининг аҳоли турмуш даражаси ва ҳаёт сифатида акс этиши стратегия самарадорлигини баҳолашнинг муҳим мезони сифатида қайд этилган.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🚀 Kanalga ulanish @cadpuz

🌐 website | 🎬YouTube
👍35👏3🔥2🤝1
August 17, 2026 330 3