Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишибўлиб ўтди
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон стандартлар институтининг 2026 йил январь–июль ойларида амалга оширган ишлари, асосий фаолият кўрсаткичлари ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгаши раиси Азамат Пардаев, кенгаш аъзолари, Агентлик ҳамда Ўзбекистон стандартлар институти масъуллари иштирок этди. Унда стандартлаштириш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамоатчилик назорати, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жамоатчилик кенгаши раиси томонидан узоқ йиллар давомида қайта кўриб чиқилмаган, замонавий технологик жараёнлар ва халқаро талабларга мос келмайдиган стандартларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш, уларни янгилаш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, стандартларни излаш ва улардан фойдаланиш жараёнларини соддалаштириш, электрон хизматларни ривожлантириш ҳамда соҳа мутахассисларининг касбий салоҳиятини мунтазам ошириш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.