Исландия 8-сентябр куни АҚШ элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди. Бунга Америка президенти Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқда эълон қилган сурати сабаб бўлди. Суратда Исландия ва бошқа мамлакатлар АҚШ байроғи рангида тасвирланган.
Трамп эълон қилган харитада АҚШ, Канада, Гренландия, Исландия, Мексика, Марказий Америка ва Кариб денгизи ҳавзаси Америка байроғи остида тасвирланган. Бутун қуруқлик “Америка Қўшма Штатлари” деб номланган.




