Непалдаги кучли сел оқимига дош берган уй видеоси интернетда вирусга… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇳🇵 Непалдаги кучли сел оқимига дош берган уй видеоси интернетда вирусга айланди

Непалда кучли сув оқими, лой ва вайроналар орасида кичик яшил уйнинг омон қолгани акс этган кадрлар ижтимоий тармоқлар ва жаҳон ОАВларида кенг тарқалди. Сел кўплаб биноларни вайрон қилиб, автомобилларни оқизиб кетган, бироқ ушбу уй табиий офат зарбасига бардош берган. Ўша вақтда уй ичида бўлган оила ташқи дунёдан деярли узилиб қолган, кейинчалик барча одамлар қутқарилгани маълум бўлди.

Нега айнан шу бино вайрон бўлмай қолгани ҳозирча номаълум. Аммо омон қолган уй Непалдаги кенг кўламли табиий офат фонида умид рамзига айланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, офат оқибатида 903 киши ҳалок бўлган, 10 461 киши қутқарилган, яна қарийб 4 200 киши бедарак йўқолган.

🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
❤3👍2😢1
September 1, 2026 669 5