Путин Украина урушидаги мағлубият ўз ҳаётига хавф солишидан хавотирда… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇺🇦🇷🇺 Путин Украина урушидаги мағлубият ўз ҳаётига хавф солишидан хавотирда - The Economist

"Мағлубиятга учрасак, улар мени осиб қўйишади", — деган президент Путин ўз ички доирасидаги учрашувлардан бирида.

Владимир Путин Украинага қарши урушда ҳарбий кескинлик даражасини янада ошириш йўлини танлаган. Россия раҳбари фронтга қўшимча бир неча юз минг россияликни юборишга тайёрланмоқда. The Economist нашрининг Кремлдаги манбаларига таяниб хабар беришича, Путин мағлубият унинг ҳаётига хавф солишидан хавотирда.

Бундан ташқари, Путин унинг сиёсатига қарши чиқаётганларга нисбатан босимларни кучайтиришини айтган. Бунга асосий сабаб сифатида мухолиф кайфиятдаги аҳоли президент ҳокимияти учун бевосита хавф ҳисобланиши эмас, балки у ўзининг кучли эканини намойиш этиши зарурлиги кўрсатилган. Газета суҳбатдошлардан бири Путин АҚШ Марказий разведка бошқармаси директорининг Москвага ташрифини ҳам заифлик сифатида қабул қилганини айтган.

🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🤣2
September 1, 2026 951 2