Диққат 2—8-сентябр кунлари музейлар бепул бўлади. Ушбу вақт давомида… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

#Диққат
2—8-сентябр кунлари музейлар бепул бўлади.

Ушбу вақт давомида Маданий мерос агентлиги тизимидаги 114 та давлат музейлари, музей-қўриқхоналар ҳамда уй-музейларида “Музейлар ҳафталиги” ўтказилади.

Бу тарих, санъат ва миллий меросимиз билан яқиндан танишиш, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш учун ажойиб имконият - дейилади хабарда.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍86😁4
September 3, 2026 37.7K 61