Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кесарча кесиш йўли билан туғруқ амалиёти ошиб бормоқда. 2023-йилда бу кўрсаткич 20–21 фоиз атрофида бўлган бўлса, 2025-йил якунига келиб 27–28 фоизга етган.
Кесарча кесиш фақат тиббий зарурат масаласими? Ёки айрим аёллар туғруқ оғриғидан қочиш учун буни танлаяптими? Кесарча кесишнинг ўзи қандай хавф ва оқибатларга эга? Қачон операция ҳақиқатан зарур? Кўрсатмасиз кесарча кесиш талаб қилган аёллар ва бундай операцияни амалга оширган шифокорларни қандай жавобгарлик кутади?

