Мустақиллик — бу шунчаки тарихий сана эмас, бу — авлодлар орзуси, тинчлигимиз ва фаровонлигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Осуда ҳаётимиз, озодлик ва юксалиш шаънини кўз қорачиғидек сақлаш, мамлакатимизнинг барқарор келажаги ва эртанги истиқболи йўлида изланиш — ҳар биримиз учун юксак шараф ва муқаддас бурчдир. Эзгу ният — йўлимизни ёритсин, эзгу сўз — қалбларимизни бирлаштирсин, эзгу амал — Ватанимизни юксалтирсин! Барқарор ривожланиш маркази жамоаси сизларни миллий тараққиётимиз ва эркинлигимиз тимсоли бўлган қутлуғ айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этади! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!Бизни кузатишда давом этинг! brmnnt.uz Telegram Facebook Instagram Youtubet.me/brmnntuz/359032211August 31, 2026 67 1