2026 йил 26 август куни ИИВ Академиясида ички ишлар органлари ва… — Barqaror rivojlanish markazi NNT — TG.ME

🗓️ 2026 йил 26 август куни ИИВ Академиясида ички ишлар органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Барқарор ривожланиш маркази вакили ҳам иштирок этиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ҳамда жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кучайтиришга доир фикр ва таклифларини билдирди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Бизни кузатишда давом этинг!
🇺🇳 brmnnt.uz 🚀Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬Youtube
3🇺🇳3⭐️2🇺🇳1
August 28, 2026 79 3