ШАНБА КУНИ ҚАБРИСТОНГА БОРИШ #қабристон ❓ 2225-САВОЛ: Шанба куни… — "Besh_kappa" — TG.ME

​​ШАНБА КУНИ ҚАБРИСТОНГА БОРИШ
#қабристон

2225-САВОЛ: Шанба куни қабристонга бориб, вафот этган яқинлари ёки бошқа марҳумлар учун Қуръон тиловат қилиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрларни зиёрат қилиш динимизда тарғиб қилинган амаллардан саналади. Зиёратни ҳафтанинг исталган кунида қилиш мумкин, таъқиқланган кун йўқ. Афзал кунлар жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари ҳисобланади. Шунингдек, қабр бошида Қуръони каримни тиловат қилиш ҳам таъқиқланган эмас, аксинча савобли амаллар сирасига киради.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида Бақара сурасининг боши, икки оёғи тарафида Бақаранинг охири ўқилсин”, деганларини эшитдим” (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتُزَارُ فِي كُلِّ أُسْبُوعٍ كَمَا فِي مُخْتَارَاتِ النَّوَازِلِ. قَالَ فِي شَرْحِ لُبَابِ الْمَنَاسِكِ: إِلَّا أَنَّ الْأَفْضَلَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالاِثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ
“Мухторотун навозил” да (қабристон) ҳар ҳафта зиёрат қилинади, дейилган. “Шарҳи Лубобил Маносик” да бундай дейилган: “Бироқ жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари зиёрат қилиш афзал саналади...” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Telegram
"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1
👍3
September 5, 2026 1.5K 3