Тавозе ва манманлик Бир донишманддан сўрашди: "Нега баъзи одамлар… — "Besh_kappa" — TG.ME

Тавозе ва манманлик

Бир донишманддан сўрашди: "Нега баъзи одамлар билимли бўлса ҳам, бошқаларга паст назар билан қарайди?".
Донишманд жавоб берди: "Инсонни тупроқдан яратилган деб биламиз. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан гуллар унади, мевали дарахтлар кўкаради. Олов эса ўзини юксак тутди ва шу сабаб ундан шайтон бино бўлди. Кимда манманлик бўлса, демак, унинг аслида оловнинг (шайтоннинг) таъсири бор. Мевали новданинг боши эгик бўлгани каби, ақлли ва фаросатли киши ҳам доим камтар бўлади".

"Олтин ўгитлар ва ибратли ҳикоялар"дан

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
September 5, 2026 1.5K 1