Балки кимлардир учун эътиборга арзимайдиган ишлардир, аммо мен учун эмас.
Кўча одоби.
Кўчага чиқарканмиз аввало уст бошимизга эътибор қаратсак яхши бўлар эди. Қаеримиз очилиб турибти, қаеримиз эътибор тортяпти. Хўп чиқарканмиз, шахсан мен кўп қаватли бинода яшайман ва лифт орқали пастга тушаман. Илтимос лифт жуда қисқа вақтли ишни бажарувчи қурилмадир. Аёллар бор лифтга эркак киши чиқиши ёки эркак бор лифтга аёл киши чиқиши мен учун оддий холат эмас. Хозирда жудаям кўп кўчаларда лифтдан фойдаланаман, сабаби, каляскада чақалоғимни олиб юраман. Кўчаларда болаликлар учун ёки ногиронлар аравачаси учун лифтлар ўрнатилган. Мисол учун: 2 қаватли биноларга, ёш - ёш қизлар безрайиб иккинчи қаватга лифтда чиқиб кетиши. Нега хурмат, одоб, адолат деган нарсалар бунчалик камайиб кетяпти?
Кейингиси; машинада узоқ вақт телефонда гаплашиш, дугоналари билан чиққан бўлса, жуда кўп хиринглаб гапириш. Ишонилар бу жуда хунук холат.
Кейингиси; кўчада юрганда писта чақиб, пўчоғини ерга ташаааб кетишлари. Ёки машинани ойнасидан ахлатларни йўлакка ирғитишлари.
Кўчада ўз болаларига жуда қаттиқ бақириб, хақоратлаб сўкишлари…
Булар тўғриси жуда хунук холатлар хисобланади. Аслида бундай ходисалар жуда кўп, давомини ўзингиз тўлдиришингиз мумкин
Басрия





