Шайх Салоҳ Абулҳажж маслаҳати: устоз этагини қаттиқ ушлаш Шайх Салоҳ… — Basriya — TG.ME

Шайх Салоҳ Абулҳажж маслаҳати: устоз этагини қаттиқ ушлаш

Шайх Салоҳ Абулҳажж дарслар давомида толиби илмга катта олим бўлиб етишиш йўлини ҳам кўрсатадилар. Шундай маслаҳатлардан бири — устоз этагини маҳкам тутишдир.

Ибн Обидийннинг «Ҳошия»си бўйича ўтилган дарслардан бирида ҳанафий мазҳабида китоблар ёзган машҳур фақиҳнинг бир фикрини ўқидик. Матн давомида унинг шогирди ушбу масалада устозининг фатвоси олинмаслигини айтгани ҳам келди. Шайх шу ўринда тўхталдилар:

«Сен келажакда, балки, устозинг қўлида ўқиганларингнинг 70 фоизида унга хилоф қиларсан. Бироқ илмда маълум даражага етиш, масалаларни тушуниш учун бир устознинг этагини қаттиқ ушлаш лозим бўлади. Агар шундай қилмасанг, илм эгаллай олмайсан».

Шайх яна бир воқеани кўп айтардилар: ўтган улуғларимиздан баъзилар дарсга киришдан олдин садақа бериб, Аллоҳдан устозининг айбларини ўз кўзидан тўсиб қўйишини сўрар экан.

Олимлик йўли устоз этагидан бошланади.
❤39❤‍🔥26⚡9💯5🕊3💘1
October 9, 2026 2.4K 17