Инсоннинг бош чаноғида, бош суягида бир жой бор, бу анъанавий тиббиётда "яфуқ", замонавий тиббиётда эса "сагиттал бўғини" (Sagittal suture) деб аталади.
Бошнинг айнан шу ери мияда қуруқлик, сувсизланиш, уйқусизлик, қулоқларда ғувиллаш, шовқин, ва юракда ғашлик, безовталикни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Бунинг учун табиий ва самарали ечим эса, таҳорат вақтида бошга масҳ тортишдир. Бу амал кунига бир неча марта такрорлангани учун ҳам мияни намланишига ва асабларни тинчлантиришга жуда ёрдам беради.
Таҳорат фақат ташқи покликкина эмас, балки инсоннинг руҳи ва нафсига софлик берувчи ибодатдир.
Изоҳ: Муъаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: У Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳорат олаётганларида кўрди: дейдики, «Бошларига масҳ тортдилар, бошларининг олди ва орқасига, икки чаккаларига ва қулоқларига (бирданига) бир марта масҳ тортдилар».
Исломдаги таҳорат амалининг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ва тиббий фойдалари кўп. Масалан, бошни масҳ қилиш — яъни қўлни нам қилиб, бош устига суриш — инсоннинг асаб тизимини тинчлантиришда, мия қуриб қолмаслигида ва руҳий ҳолатни барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнар экан.





